Эрдуған АҚШ ва Европани арман геноциди иши учун танқид қилди
Туркия президенти АҚШ ва Европани 1915 йилда Усмонли ҳукумати томонидан арманлар қирғинини геноцид деб атаганлиги учун танқид қилди.
Эрон Телерадио компаниясининг хабарига кӯра "Арманистон 30 йилдан ошиқ вақтдан бери Озарбайжон Республикасидаги айрим ҳудудларни назорат қилиб келган ва Ғарб бунга ҳеч қандай муносабат билдирмаган", - деган Ражаб Тоййиб Эрдўған душанба куни Анқарадаги ҳукумат йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.
Унинг қўшимча қилишича, ғарбликлар яҳудийларни Европадан, америкаликлар ҳиндуларни ўз мамлакатларидан қувиб чиқарганлар ва энди Туркияни арманиларга қарши геноцидда айбламоқда.
Туркия президенти арманларнинг геноцид ҳақидаги даъволарини тасдиқловчи далиллар йўқлигини, ушбу иш асосан сиёсий мақсадлар учун ишлатилишини таъкидлади.
Эрдўған шарҳлади: "1915 йилда арманлар учун гуманитар фалокат деб ҳисобланадиган ҳеч қандай воқеа бўлмаган ва содир бўлган ягона нарса Усмонли ҳукуматига қарши Жаҳон урушида душманлар билан ҳамкорлик қилган ташкилотлар билан боғлиқ иш".
Туркия 1915 йилда Усмонли империяси томонидан арманларни қатл этиш, қамоққа олиш ва депортация қилишнинг (арманларнинг айтишича, бу фожеада 1.5 миллион киши ҳалок бӯлган) геноцид эканлигини рад қилиб келади.