Хорижий кучларни Афғонистондан чиқариш бошланди
(last modified Fri, 30 Apr 2021 10:09:46 GMT )
апрел 30, 2021 15:09 Asia/Tashkent
  • Хорижий кучларни Афғонистондан чиқариш бошланди
    Хорижий кучларни Афғонистондан чиқариш бошланди

НАТ ташкилотининг масъулларидан бири Афғонистондан Америка кучлари ва ушбу ташкилот кучларини чиқариш жараёни бошланганидан хабар берди.

Франция ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, номи фош этилишини хоҳламаган НАТО ташкилотининг ушбу расмийси пайшанба куни Афғонистондан америкалик кучларни қайтариш учун Америка президенти Жо Бойденнинг қабул қилган қароридан сўнг  НАТО ташкилоти ҳам ушбу мамлакатдаги қароргоҳидан ўз кучларини чиқаришни бошлади,-деб айтди. 

НАТО ташкилотининг бошқа бир расмийси ушбу ташкилотнинг иттифоқчилари апрел ойининг ўрталарида ўз кучларини май ойининг бошларида Афғонистондан чиқаришга қарор қилишди ва бу жараён эса бошланди ва мунтазам, мувофиқлаштирилган ҳамда ҳисоб-китоб қилиннган,-деб айтди. 

Американинг Мудофаа вазирлигининг (Пентагон) масъулларидан бири ҳам Афғонистондан америкалик ҳарбийларни чиқаришнинг биринчи босқичи бошланди, аммо ҳали кучларва тажҳизотларнинг кўп қисми чиқарилгани йўқ,-деб айтди. 

У шунингдек ҳозиргача 100 нафар ҳарбий персонал  ва Американинг айрим тажҳизотлари Афғонистонлдан чиқарилди. Чиқарилган ҳарбий персоналлар ўртасида аскарларга қўшимча, Мудофаа вазирли, ташқи ишлар вазирлиги ва пудратчиларга тегишли давлат ходимлари ҳам бор, -деб қўшимча қилди. 

НАТО ташкилотининг ушбу расмийси ўз сўзларининг давомида, хорижий кучларни Афғонистондан чиқариш вақтида Толибон гуруҳи томонидан амалга оширилган ҳар қандай ҳужум жиддий аксиламал билан юзмаюз бўлади деб огоҳлантириш бериш зимнида, НАТо ташкилоти бир неча ой давомида тўлиқ Афғонистонни тарк этишни мақсад қилган,-дея изоҳ берди. 

Хорижий кучлар 20 йил ишғолгарликдан сўнг Афғонистонни тарк этишмоқдаким, уруш, халқни ўлдириш, нотинчлик ва гиёҳванд моддаларни савдо қилишдан бошқа анрса келтирмади.