Россия Навалний ҳаракатини экстремистик ва террористик ташкилотлар рўйхатига киритди
(last modified Sun, 02 May 2021 06:06:08 GMT )
май 02, 2021 11:06 Asia/Tashkent
  • Россия Навалний ҳаракатини экстремистик ва террористик ташкилотлар рўйхатига киритди

Россия Молиявий назорат агентлиги мухолифат етакчиси бошчилигидаги Россиянинг турли шаҳарларида фаол бўлган "Навалний штаби" ҳаракатини экстремистик ва террористик ташкилотлар рўйхатига киритганлигини эълон қилди.

ИРНА-нинг шанба куни хабар беришича, Россиянинг "Русфин Мониторинг" молиявий назорат агентлиги ҳукуматга мухолифат етакчиси Алексей Навалний бошчилигидаги "Навалний штаби" ҳаракати алоҳида назорат остида эканлигини таъкидлади.

Аввалроқ Россия пойтахт прокуратураси Москва шаҳар судига Навалний томонидан асос солинган ва у бошчилигидаги "Навалний штаби" ҳаракати, Коррупсияга қарши курашиш жамғармаси ва Фуқароларнинг ҳуқуқлари жамғармасининг экстремизмга чақирувчи ҳужжатларини тақдим этган эди.

Россия Адлия вазирлиги, шунингдек, Навалний штаби ҳаракатини экстремистик ҳаракатлар учун ёпилиши керак бўлган ташкилотлар ва ҳаракатлар қаторига киритган.

Россиянинг Суд ҳукмини ижро этувчи агентлиги 18-январ куни Навалний Москванинг Шереметево аэропортида ноқонуний ва нотўғри хатти-ҳаракатлари  учун ҳибсга олинганлигини эълон қилди.