май 02, 2021 15:22 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Россия ўртасида бир қатор стратегик ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланди

Қозоғистон ва Россия Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши доирасида бир қатор стратегик ҳамкорлик ҳужжатларини имзоладилар.

Ҳамкорлик ҳужжатлари Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ва Россия Бош вазири Михаил Мишустиннинг Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши доирасидаги учрашувда имзоланди. Мулоқотда энергетика, геология, шунингдек соҳадаги саноат кооперацияси агросаноат комплекси, трансчегаравий дарёларнинг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда, шунингдек, Евросиё Иқтисодий Иттифоқи доирасидаги ўзаро алоқаларга оид муҳим масалалар муҳокама қилинди.Музокаралар якунида Қозоғистон ва Россия Бош вазирлари иштирокида 2021-2025 йилларга мўлжалланган Кенг қамровли иқтисодий ҳамкорлик режаси имзоланди.

Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши 29-30 апрел кунлари Қозон шаҳрида Арманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия Бош вазирлари иштирокида бӯлиб ӯтди. 

Ёрлиқ