Белоруссияда ҳокимиятни топшириш усули ӯзгарди
(last modified Mon, 10 May 2021 05:35:00 GMT )
май 10, 2021 10:35 Asia/Tashkent
  • Белоруссияда ҳокимиятни топшириш усули ӯзгарди

Белорусия Президенти ҳокимиятни ўтказиш усулини ўзгартирди.

 ИРНА хабарига кўра, Белорусия Президенти Александр Лукашенко вафот этган ёки ўз вазифаларини бажариш қобилиятини йўқотган тақдирда ҳокимиятни Хавфсизлик Кенгашига  топширишга рухсат берувчи фармонни имзолади.

Лукашенко ўтган апрел ойида Белорусияда ҳокимият йўналишини ўзгартирмоқчи эканлигини айтган эди.

Шу пайтгача Белорусия конституциясига биноан, мамлакат президенти вафот этганида ёки ўз вазифаларини бажара олмаган тақдирда, кейинги президент иш бошлагунга қадар ҳокимият бош вазирга ўтиб кетарди.

2020 йил август ойида Белорусияда бўлиб ўтган сайловлар натижасида 80 фоиз овоз билан Лукашенко ғалабага эришди. Белорусияда сайлов  натижаларига қарши норозилик намойишлари тўлқини бошланди.

Лукашенко Белоруссиядаги тартибсизликлар учун АҚШ ва баъзи Европа давлатларини айблади.

Ёрлиқ