Гаага трибуналида Афғонистондаги уруш жиноятлари бўйича тергов йиғилиши бошланди
(last modified Mon, 10 May 2021 09:11:43 GMT )
май 10, 2021 14:11 Asia/Tashkent
  • Гаага трибуналида  Афғонистондаги уруш жиноятлари бўйича тергов йиғилиши бошланди

Афғонистондаги ҳарбий жиноятлар бўйича терговни тўхтатиш учун АҚШнинг саботажига қарамай, ҳарбий жиноятлар бўйича тергов Гаага шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазири ва Халқаро жиноий суд прокурорлари иштирокида ўтказилди.

"Биз ҳеч қандай жиноят жазосиз қолмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун йўл харитасини тузишда сезиларли ютуқларга эришдик", деди Афғонистон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар якшанба куни Гаага трибунали билан қўшма баёнотида, дея хабар беради Reuters.

Қўшма баёнот Атмарнинг Гаага суди жойлашган Голландиянинг Гаага шаҳрида Халқаро жиноий суд прокурорлари билан учрашувидан сўнг эълон қилинди. Халқаро жиноий суд (ИCC) прокурори Фату Бенсуда ҳам Афғонистон ҳукумати билан биргаликда саъй-ҳаракатлар орқали янада яхшироқ адолатни қўлга киритишда ишлашни давом эттиришини айтди.

2020 йил сентябр ойида Трамп маъмурияти АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий жиноятларини тергов қилгани учун Бенсудага қарши санкция жорий қилди.

2021 йил 2 апрелда Байденнинг давлат котиби Ентони Блинкен жамоатчилик фикри ва фуқаролик жамияти гуруҳлари босими остида, санкцияларни нотўғри ва самарасиз деб эълон қилди ва Гаага трибуналининг Бош прокурорига қарши санкцияни бекор қилди.

Блинкен ўз баёнотида Вашингтон трибуналнинг Афғонистон ва Фаластиндаги ҳаракатларига қарши туришда давом этишини ва унинг аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудида ҳокимиятини амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига қарши эканлигини айтди.