Чехия Россиядан товон пули талаб қилмоқда
Чехия Россияга қарши айбловлар ва дипломатик зиддиятлар давом этаётган бир пайтда 2014 йилда Чехияда бўлиб ўтган портлашлар учун Россиядан товон пули талаб қилмоқчи эканлигини айтди.
Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Чехия ҳукумати 2014 йилда Чехия Республикасининг Врбетице шаҳрида содир бўлган портлашлар натижасида етказилган зарарни қоплаш учун Россиядан камида 39 миллион евро талаб қилаётганини даъво қилмоқда.
Чехия ҳукумати Россияни Врбетице шаҳрида 2014 йилда икки кишининг умрига зомин бўлган иккита портлашда айблаганлиги ҳақидаги даъволарининг давоми сифатида 18 рус дипломатини чиқариб юбориш тўғрисида қарорини эълон қилди.
Россия Чехия Республикасининг 18 дипломатни чиқариб юборишига жавобан АҚШни Чехияни Россияга қарши гиж-гижлашда айблаб, 20 дипломатни чиқариб юборди.
Сўнгги ҳафталарда Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ, Полша, Чехия, Эстония, Литва ва Латвия Вашингтоннинг гиж-гижлаши билан бир қатор россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишди, Москва ҳам уларга худди шундай жавоб қайтарди.