Путин ва Гуттереш сионистик режимнинг Фаластинга қарши жиноятларини тўхтатишини таъкидлади
(last modified Fri, 14 May 2021 10:40:13 GMT )
май 14, 2021 15:40 Asia/Tashkent
  • Путин ва Гуттереш сионистик режимнинг Фаластинга қарши жиноятларини тўхтатишини таъкидлади
    Путин ва Гуттереш сионистик режимнинг Фаластинга қарши жиноятларини тўхтатишини таъкидлади

Сиоинстик режимнинг фаластинликларга қарши ҳужумлари билан бир вақтда Россия президенти ва БМТ бош котиби сионистик режимнинг Фаластиннинг ҳимоясиз халқига қарши жиноятларини тўхтатишга чақирдилар.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия президенти Владимир Путин ва БМТ бош котиби Антонио Гуттереш пайшанба куни Москвада видео орқали мулоқотларида минтақавий ва турли мусалаларни таҳлил этиш зимнида, фаластинга қарши сионистик режимнинг ҳужумлари тўхтатилиши зарурлигини таъкидладилар. 

Ишғолий Қудсда Масжидул-Ақсо ва намозхонларга сионистик режитмнинг амалга оширган ҳужумларида ишғолий Фаластинда кескинликлар тез яна шиддат олди. 

Ўтган ҳафтадан бери Байтул-Муқаддаснинг шарқида жойлашган Шайх Жарроҳ маҳалласидан фпаластинлик оилаларни қувиб чиқариш бўйича сионистик режим судининг ҳукмига нисбатан Фаластин халқининг эътирозлари сионистик кучлар ҳужумлари ўртасида бошланди. 

Ғазо бўлгасига сионистик режимнинг қирувчи самолётлари ва артиллериясининг раҳмсизликларча ва шафқатсизликҳужумлари ва бугуноҳ фаластинликларни ўлдиришларидан сўнг, ушбу режимнинг армияси охирги уч кун давомида 1500 та ракета Ғазо секторидан отилганидан хабар берди.  

Ёрлиқ