Пентагон: Афғонистондан армияни орқага қайтариш амалиётининг 13 фоизи амалга оширилди
-
Пентагон: Афғонистондан армияни орқага қайтариш амалиётининг 13 фоизи амалга оширилди
АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон ҳозирга қадар Афғонистондан АҚШлик ҳарбийларини оли чиқиш амалиётларининг 13 фоизини ижро этилганини маълум қилди.
Франс пресс ахборот агентлигига кўра, АҚШ ишғолгар кучлари ва террорчиларнинг Афғонистондан олиб чиқилиши ўтган ой мамлакат президенти Жо Байденнинг буйруғига биноан 11 сентябрга қадар якунланиши керак.
АҚШ армиясининг Марказий қўмондонлиги СЕНТКОМ ҳам Афғонистон жанубидаги Қандаҳор авиабазасини ўз ичига олган 5 та иншооти, шу жумладан илгари АҚШнинг бу мамалкатдаги иккинчи йирик ҳарбий базаси бўлган Афғонистон мудофаа вазирлигига топширган.
АҚШ армияси ўз ҳарбийларини ҳимоя қилиш учун ушбу ҳудудга бир нечта бомбардимончи самолётларни жўнатган ва Афғонистондан чиқиб кетиш учун қачон уни тугаши эҳтимоли ҳақида аниқ маълумот беришдан воз кечган.
АҚШ армияси Совет Иттифоқининг аччиқ тақдирига учраган ҳолда Афғонистонни тарк этиш қарорига келган. Вашингтон давлати ушбу " сохта ботқоқ" дан жим ва шовқинсиз қочиб қутилмоқчи чунки у ўз аҳолиси ва минтақа жамоатчилик фикри олдида жавоб беиши тўғри келади.