ЖССТ: дунёда коронавирус қурбонларининг ҳақиқий сони 3 баравар кўпроқдир
(last modified Sat, 22 May 2021 08:38:40 GMT )
май 22, 2021 13:38 Asia/Tashkent
  • ЖССТ: дунёда коронавирус қурбонларининг ҳақиқий сони 3 баравар кўпроқдир
    ЖССТ: дунёда коронавирус қурбонларининг ҳақиқий сони 3 баравар кўпроқдир

ЖССТнинг расмийси дунё коронавирусдан вафот этганларнинг сони расмий маълумотларга кўра 3 баравар кўпроқ эканлигини таъкидлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташикилоти маълумотлари бўйича бош директори  ёрдамичиси Самир Асмо кечанги суҳбатида дунёдаги коронавирус қурбонлари сони  6 миллиондан 8 миллонгача етган деб изоҳлади.

ЖССТ маълумотларига биноан, коронавирус касаллиги сабали ўлим кўрсаткичларини фарқланишига бир қатор омиллар, шу жумладан айрим мамлакатларда ўлим тўғрисида хабар беришнинг кечикиши сабаб бўлиши мумкин, чунки  кўпчилиги коронавиурсга тест топширмасдан вафот этган ва кўпчилик ҳам карантин шароитлари туфайли бошқа  касалликлардан даволанолмади деб аниқлик киритди.

Маълумотларга кўра,  2019 йил охирида дунёга коронавирус пандемияси бошланганидан бери 3,4 миллион нафар вафотига коронавирус сабаб бўлган.

Ўтган 2020 йил охирида коронавирусдан глобал ўлим даражаси 1,8 миллион нафар эди, аммо ЖССТ  тарқатган ҳисоботида  камида 3 миллион нафар билвосита ва ё бевосита коронавиурс сабаб  вафот этганини маълум қилди.