Франция армияси: биз АҚШ ва Хитой рақобатларида аралашмаслигимиз керак
Франция армияси штаби раиси Париж давлатини АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобатга аралашмаслиги лозимлигини таъкидлади.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Франция армияси штаби бошлиғи Франсуа Ликвонтер кеча Ле Фигаро газетасига берган интервьюсида келажакдаги халқаро майдон Пекин ва Вашингтон ўртасидаги тўқнашув саҳнасига айланади ва уччинчи давлатлар ўз томонларини танлашиши тўғри келади деб қўшимча қилди.
Франция армияси штаби бошлиғи ўз сўзларида : гап ҳаётий аҳамиятга эга АҚШ билан бўлган муносабатларимизни шубҳа остига қўйишда эмас, аммо биз ўзимизни ушбу қарама-қарашиликкатортилишимизга йўл қўймаслигимиз керак деб изоҳлади.
Ликвантер шунингдек Шарқий Европа давлатлари ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида қўшимча равишда огоҳлантириб, Москва ва Пекин космик ва сув остидаги кучли рақибларга айланмоқда ва ушбу хавфли қарама-қаршиликдир деб аниқлик киритди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой ва АҚШ ўртасидаги келишмовчиликлар АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп томонидан хитойлик товарларга оғир божлар киритилганидан сўнг янги босқичга кирди.
Кескинилклар ҳозирда ҳарбий характерга эга бўлиб, АҚШ армияси тез-тез Жанубий Хитой денгизига Тайван ва Гонконгдаги сепаратистларни қўллаб- қувватлаш учун ҳарбий кемаларини жўнатмоқда.