Россия Туркия ҳукуматини Украина билан ҳарбий ҳамкорлигини кучайтириши ҳақида огоҳлантирди
Россия ТИВ раҳбари Туркманистон давлатини Украина билан ҳарбий ҳамкорлигини кучайтириши тўғрисида огоҳлантирди.
Кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ОАВ-га берган интервьюсида Анқара давлатини Киев билан ҳарбий ҳамкорликларини кенгайтириши тўғрисида огоҳлантириб, Москва давлати Анқара Россиянинг қонуний хавотирланишлари асосида муносабатини ўзгартиришига умид қилади деб изоҳлади.
Лавров ўз сўзларида, Қрим ярим оролини Россияга қўшилгани қаршисида Киевнинг тажовузлари ҳаракатларига рағбатлантириш Москва ҳудудий яхлитлигини бузишдан ўзга нарса эмас деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз Туркия ва НАТОга аъзо бошқа давлатлар референдум натижасида Қрим ярим оролини Украинадан ажралгани ва 2014 йилда Россияга қўшилганини танқид қилиб келмоқда, ҳатто Анқара давлати 2019 йилда Киевга учувчисиз учоқлар ҳам сотганди.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ўтган ой Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятлар фонида Киевни қўллаб-қувватлашга ваъда берди.