АҚШ Миллий гвардияси Конгресс биносини тарк этди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i61760-АҚШ_Миллий_гвардияси_Конгресс_биносини_тарк_этди
Вашингтон шаҳрида айниқса Конгресс биноси атрофида АҚШ Миллий гваридяси жойлаштирлиганидан 6 ой ўтгач, АҚШ пойтахидан қўшинларни олиб чиқиш тўғрисида буйруқ берилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 25, 2021 15:39 Asia/Tashkent
  • АҚШ Миллий гвардияси Конгресс биносини тарк этди
    АҚШ Миллий гвардияси Конгресс биносини тарк этди

Вашингтон шаҳрида айниқса Конгресс биноси атрофида АҚШ Миллий гваридяси жойлаштирлиганидан 6 ой ўтгач, АҚШ пойтахидан қўшинларни олиб чиқиш тўғрисида буйруқ берилди.

ЭН БИ СИ телеканалининг хабар қилишича, тахминан 6 ой олдин Вашингтонда АҚШ Миллий гвардиясининг 25 мингдан ортиқ қўшинлари жойлаштирилганди.

Пентагон вакили Жон Карби  матбуот конференция чоғида, яқин кунларда, 1000 га яқин ҳарбийлар Конгресс биносини тарк этишган деб айтди.

АҚШнинг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари шу пайтгача  440 дан ортиқ кишини Конгресс биносига тажовуз қилганликда айбламоқда.

Трамп тарафдорлари 6 январь куни  Капитолий биносига ҳужум қилишди ва бу ҳужумда камида 6 киши улар жумласидан бир нафар полиция зобити ҳалок бўлди ва 10 полиция ходими жароҳатланди.