Пентагон Афғонистондан қўшинларининг олиб чиқишининг оқибатларини ҳисоблаб чиқмоқда
(last modified Wed, 26 May 2021 07:46:29 GMT )
май 26, 2021 12:46 Asia/Tashkent
  • Пентагон Афғонистондан қўшинларининг олиб чиқишининг оқибатларини ҳисоблаб чиқмоқда
    Пентагон Афғонистондан қўшинларининг олиб чиқишининг оқибатларини ҳисоблаб чиқмоқда

АҚШ Мудофаа вазирлиги 11 сентябргача қадар тугаши кутилаётган АҚШ қўшинларини Афғонистондан чиқариш амалиётларининг 16-25 фоизи ижро этилган деб қўшимча қилди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча тарқатилган Пентагон ҳафталик хулосалари асосида,  АҚШнинг Афғонистондан ҳарбийларини олиб чиқиши бу операция барқарор суръатларда давом этаётганини кўрсатмоқда деб маълум қилди.

АҚШ президенти Жо Байден 14 апрель куни Афғонистондан қолган 3 минг АҚШ ҳарбийларини 11 сентябрга қадар олиб чиқишини таъкидлаганди.

До Байден  апрель ойида  Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетишни буюрганларидан бери  улар  160 та C-17 юк самолётлари ёрдамида Афғонистондан ўз ҳарбий-техникаларини олиб чиқиб кетишган.

Хабарларга асосан, Пентагон Афғонистон хавфсизлик ва мудофаа кучларига бешта ҳарбий базани ва  5000 та ускунани топширгани ҳақида хабар берилган.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 йилда Афғонистонга терроризмга қарши кураш ва Афғонистондаги хавфсизликни таъминлаш баҳонасида бостириб кирдилар. Бу ишғол афғон халқига уруш, можаролар, Афғонистоннинг иқтисодий инфратузилмасини йўқ қилиш, шунингдек, нотинчлик, терроризм ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришнинг кӯпайишидан бошқа ҳеч нарса келтирмади.

Афғонистондаги уруш АҚШга 2 триллион 400 миллиардга тушган.

 

Ёрлиқ