Гроси: Эрон ядро дастурини ривожлантириш чун суверенитетга эгадир
(last modified Wed, 26 May 2021 09:19:44 GMT )
май 26, 2021 14:19 Asia/Tashkent
  • Гроси: Эрон ядро дасурини ривожлантириш чун суверенитетга эгадир
    Гроси: Эрон ядро дасурини ривожлантириш чун суверенитетга эгадир

Халқаро атом энергияси агентлигининг Бош директори Эроннинг осойишта мақсаддаги ядровий дастурини ривожлантириш бўйича ҳаққи ва суверенитетини таъкидлади.

Бугун Халқаро атом энергияси агентлиги Бош директори Рафаэл Гроси, Financial Times нашрига берган интервьюсида, ўз ядро дастурини ишлаб чиқиш Эроннинг ҳаққи ва суверенитетидир деб таъкидлади.

Гроси  Эроннинг  60 фоиз бойитиш фаолияти тўғрисидаги саволга жавобан  сўнгги икки йил ичида Эрон ядро дастури анча ривожланганлигини ҳисобга олсак ҳозирги вазияти жуда хавотирли деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ўринбосари Аббос Ироқчи 2021 йил 13 апрелда  Теҳрон давлатини уранни 60 фоиз бойииш қарорига келганини эълон қилганди.

Эрон расмийлари бир неча бор ҳам  Европа томонларининг ўз ваъдаларига амал қилмагани ортидан Эрон олиб бораётган барча ҳаракатлар  ядрови келишувнинг бошқа томонларидан ижро этилганида Эрон ҳам ўз мажбуриятларини қайта тиклашга тайёрлигини таъкидлашмоқда.

 

Ёрлиқ