май 27, 2021 11:53 Asia/Tashkent
  • Путин: S-500 ракета мудофаа тизими мувафаққият билан синовдан ўтказилди
    Путин: S-500 ракета мудофаа тизими мувафаққият билан синовдан ўтказилди

Россия президенти, Владимир Путин бу мамлакат армиясини модернизация қилиш ва S-500 замонавий ракеталарга қарши мудофаа тизимини мувафаққиятли синовдан ўтказилганини эълон қилди.

Путин S-500 мудофаа тизимини тайёрланишига тўхталиб,  ҳарбий -ҳаво кучлари бўлинмаларининг   70 фоизига яқин S-400 тизимлари билан жиҳозланган ва кейинги босқич   S-500 тизимини жойлаштиришдир. Бу тизим синови ҳам мувафаққиятли якунланди деб изоҳлади.

Россия президенти ўз сўзларида,  қанотли калибрли ракеталар ва Зиркан товушдан юқори тезликка эга ракета тизими билан жиҳозланган кемаларни қурилиши ҳақида ҳам хабар берди.

Хабарга биноан  S-500  изими  600 km масофага мўлжалланган. Бу эса Ғарбда қурилган мудофаа тизимлари айниқа АҚШнинг Тад мудофаа  тизими ва Исроил режими мудофаа тизимларидан тахминан 3 баравар кўпроқ масофани нишонга  олишини кўрсатади.

 Ҳаво ҳужумига зид бу система  2022 йилнинг иккинчи яримига қадар ишга туширилиши кутилмоқда.

Бу системалар АҚШ қуроллари хусусан етарлича ишлаб чиқарилмаган  B-21 яширин бомбардимончи ва   SR-72 овоздан тезроқ учадиган бомбардиомнчиларига қарши кураш учун яратилган.

S-500 ракеталари шунингдек қанотли ва қитъалараро баллистик ракеталарни уриб туширишга қодир.

 

Ёрлиқ