Россия 20 та янги ҳарбий қисмлари билан НАТОга қарши курашни кучайтирмоқда
Россия мудофаа вазири, Россия чегараси яқинидаги НАТОга аъзо давлатларнинг агрессияси ва нуфузига жавобан, Москва ҳукумати 20 та янги ҳарбий қисмлари билан бу ташкилотга қарши курашни кучайтиради деб эълон қилди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўз сўзларида мамлакат Мудофаа вазирлиги АҚШ бошчилигидаги НАТОга аъзо давлатларнинг ҳаракатларига жавоан жорий йил- 2021 йил охирига қадар Россиядаги ғарбий ҳарбий зоннада 20 та янги ҳарбий қисмларни ташкил қилади деб изоҳлади.
Шойгу шунингдек Ғарбий ҳарбий зонадаги рус қўшинлари 2000 га яқин техник ва тажҳизотларни олади ва Россия ҳарбий кучлари ўз персоналлари ва кадрлаш тайёрлашни ҳамда назорат муассасаларининг фаолиятини такомиллаштирда давом этмоқда едб эълон қилди.
Россия мудофаа вазири НАТОнинг стратегик парвозларнинг кўпайиши, ҳарбий қисмларнинг мавжудлиги ҳамда ҳарбий машқларининг кўпайганига ишора қилиб, Россия чегаралари яқинида НАТОнинг ҳарбий таҳдидлари янада ошиб бормоқда деб огоҳлантирди.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг яқинда НАТО Россия агрессияси қаршисида ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш ва Россиянинг хавотирланарли ҳаракатларига қарши позициясини кучайтириш билан таҳдид қилганди.