Экстремистарнинг Россия сайловларида қатнашишини тақиқовчи қонун қабул қилинди
(last modified Thu, 03 Jun 2021 06:46:19 GMT )
июн 03, 2021 11:46 Asia/Tashkent
  • Экстремистарнинг Россия сайловларида қатнашишини тақиқовчи қонун қабул қилинди
    Экстремистарнинг Россия сайловларида қатнашишини тақиқовчи қонун қабул қилинди

Россия федерацияси сенати экстремистларнинг сайловларда қатнашишини тақиқловчи қонун лойҳасини маъқуллади.

Бугун Россия сенати федерацияси кенгаши кўпчилик овоз билан экстремистик гуруҳларнинг мамлакат сайловларида қатнашишини тақиқловчи қонунни қабул қилди. Аввалроқ Россияннинг молиявий назорат органи мухолифат етакчиси Алексей Навальнийни Россиядаги экстремистик гуруҳлар рўйхатига киритганини айтганди.

Россия Адлия вазирлиги шунингдек  Навальний штаби ҳаракатни  ҳам ёпилиши зарур бўлган ҳаракатлар ва ташкилотлар рўйхатига киритганди.

Эслатиб ўтамиз яқинда Москва шаҳар суди  Навальнийга қўйилган айбловларни кўриб чиқиши билан  шартли равишда озод қилиш қоидаларини бузгани ва хавфсизлик жиноятлари сабаба уни 3,5 йил озодликдан маҳрум қилганди.