Ўтган йили АҚШ ҳужумларида 100 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган
https://parstoday.ir/uz/news/world-i62068-Ўтган_йили_АҚШ_ҳужумларида_100_дан_ортиқ_тинч_аҳоли_ҳалок_бўлган
Британиядаги нодавлат ташкилатлардан бири ўтган йили -2020 йилда АҚШнинг авиазарбалари натижасида турли мамлаатларда 102 фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилди.
(last modified 2021-06-03T10:56:52+00:00 )
июн 03, 2021 15:56 Asia/Tashkent
  • Ўтган йили АҚШ ҳужумларида 100 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган
    Ўтган йили АҚШ ҳужумларида 100 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган

Британиядаги нодавлат ташкилатлардан бири ўтган йили -2020 йилда АҚШнинг авиазарбалари натижасида турли мамлаатларда 102 фуқаро ҳалок бўлганини маълум қилди.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Британиядаги нодавлат ташкилоти бўлиб,  Ироқ, Сурия ва Ливандаги ИШИД ва бошқа террористик гуруҳларга қарши уруш тўғрисида маълумот берадиган - "Airwars"   ташкилоти Пентагоннинг қанча тинч аҳоли қурбон бўлгани тўғрисидаги маълумотларини рад этди.

Пентагон эса ўтган йили АҚШ ҳужумларида фақат 23 тинч аҳоли ҳалок бўлгани ва яна 10  нафар жароҳатланганини даъво қилмоқда.

Пентагон иддаосига кўра, ўтган йили АҚШ ҳужумларда Афғонистонда 20 нафар,Сомалида бир киши ва яна бири Ироқда  ҳалок бўлган.

Airwars ташкилотнинг хабар қилишича  АҚШнинг 2020 йилдаги ҳужумлари қурбонлари тўғрисида тақдим этиши мумкин бўлган энг " консерватив " статистикаси  бу ҳужумларда  102  тинч аҳолиининг ўлимидир.