Россия АҚШга Халқаро космик станциясидан чиқиб кетиш билан таҳдид қилди
(last modified Tue, 08 Jun 2021 09:59:31 GMT )
июн 08, 2021 14:59 Asia/Tashkent
  • Россия АҚШга Халқаро космик станциясидан чиқиб кетиш билан таҳдид қилди
    Россия АҚШга Халқаро космик станциясидан чиқиб кетиш билан таҳдид қилди

Россия космик агентлиги раҳбари, агар Вашингтон санкцияларни бекор қилмаса, Москва Халқаро космик станциядан чиқиб кетиши билан таҳдид қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Россиянинг " Очиқ осмон" шартномасидан чиқиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси имзоланганидан сўнг, Россия космик агентлиги раҳбари Дмитрий Рогозин душанба куни  Вашингон Россиянинг сунъий йўлдошини учиришга тўсиқлик қиладиган космик соҳага нисбатан санкцияларни бекор қилмаса Моска халқаро космик станциясини   2025 йилда тарк этади деб қўшимча қилди.

Рогозин ўз сўзларида, Вашингтонниг санкциялар сабаб Москва баъзи сунъий йўлдошларини учиришга қийналмоқда, чунки у зарур микрочипларнинг бир қисмини ўзининг космик дастурига киритиломаяпти деб аниқлик киритди.

1998 йилда ишга туширилган Халқаро космик станция бир нечта кўламли лойиҳадир. Бу лойҳа икки қисмдан иборат бўлиб бир қисми Россия ва бошқаси АҚШ ва айрим ташкилотларга тегишли ҳисобланади. НАСА ташкилоти  Халқаро космик станциядан камида 2030 йилгача фодйланади.