АҚШ давлати Боку ва Ереван муносабатларига аралашмоқда
АҚШ расмийларининг аралашув ҳаракатлари ортидан АҚШ давлат котибининг Европа ва Евроосиё ишлари бўйича ёрдамчиси Боку шаҳрида Озарбойжон республикаси ташқи ишлар вазири билан учрашди.
Бокудан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Озарбойжон республикаси ТИВ умумий алоқалар идораси АҚШ давлат департаменти ёрдамчиси Филипп Рикер Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари Жайҳун Байрамов билан учрашаганида, Вашингтон ўз таъбири билан Боку ва Ереван ўртасидаги чегара можаросини биргаликда ҳал қилишга тайёрлигини айтди.
Шунингдек Жайҳун Байрамов Боку давлатининг Арманистон билан чегара можаросидаги тинчлик стратегиясини таъкидлаб, Озарбойжон республикаси чегара можаросини давом эттиришдан манфаатдор эмаслигини айтди.
Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари Боку учун 3 томонлама декларацияни амалга оширишга содиқлигини ва Ереванни миналаштирилган ҳудудларини халқаро ҳамжамият томонидан тозаланишини мажбурлашдан манфаатдор эканлигини қўшимча қилди.