Ҳиндистонда коронавирусдан кундалик талафотнинг энг кӯп миқдори қайд этилди
июн 11, 2021 11:14 Asia/Tashkent
Ҳиндистон сўнгги 24 соат ичида коронавирусдан ўлим сони бўйича дунёда рекорд ўрнатди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар беришича, янги расмий статистика шуни кўрсатадики, кеча Ҳиндистонда коронавирусдан 6 минг 148 дан ортиқ киши вафот этди, Бу дунёдаги ушбу инқироз туфайли кунлик ўлимнинг энг юқори кўрсаткичидир.
Илгари, коронавирусдан кундалик йўқотишларнинг энг юқори кўрсаткичи 12 феврал куни 5444 ӯлим билан АҚШда қайд этилган эди.
Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги статистикаси шуни кўрсатадики, бу мамлакатда коронавирусни юқтирганлар сони 29 миллион икки юз мингдан ортиқ ва қурбонлар сони 359 мингдан ошган.
Ёрлиқ