Литвия Россия қиурвчи самолётларини НАТО базасига яқинлашганини даъво қилди
Литвия Мудофаа вазири НАТО машғулотлари билан бир вақтда, Россиянинг бир нечта қирувчи самолётларини Литвия ҳаво ҳудудларига кирганини иддао қилди.
Кеча Литвия мудофаа вазири Arvidas Ano Saskas Россиянинг қирувчи самолётлари НАТОнинг "Baltaps" номли машғулотларида қатнашаётган самолётлар ва кемаларга қарши разветка ҳаракатларини амалга ошираётганини даъво қилди.
Литвия армияси ушбу даъвони такрорлаб, Россиянинг қирувчи самолётлари кеча маҳаллий вақт билан соат 9:45 да Болтиқ денгизи устидан учиб ўтиб, Литва ҳаво ҳудуддини бузмоқда деб қўшимча қилди.
Шунингдек Литва ТИВ -и Россия элчихонаси дипломатларини чақириб воқеага нисбатан норозилик нотасини топширган.
Baltaps ҳарбий машқлари 1971 йилдан бери ўтказиб келмоқда ва АҚШ денгиз кучлари Еврподаги асосий ташкилотчиси ҳисобланади.
Бошқа томондан Спутник сайти, Россия Мудофаа вазирлига иқтибос келтирган ҳолда, Suxoy-35 қирувчилари Болтиқ денгизи халқаро сувлари устидан режалаштирган парвозни амалга оширганини ёзди.
Россия Мудофаа вазирлиги самолётлар парвоз йўлидан четга чиқмаганлигини таъкидламоқда.