Афғонистон шимолидаги икки туман Толибон ишғолидан озод этилди
(last modified Mon, 21 Jun 2021 09:02:40 GMT )
июн 21, 2021 14:02 Asia/Tashkent
  • Афғонистон шимолидаги икки туман Толибон ишғолидан озод этилди
    Афғонистон шимолидаги икки туман Толибон ишғолидан озод этилди

Афғонистон ҳарбийлари мамлакатнинг Тахор вилоятидаги махсус амалиётларида бу вилоятга қарашли икки туманни Толибон ишғолидан озод қилишди.

Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Афғонистон Мудофаа вазирлиги наттоғи ўринбосари, Фуод Амон ҳам ўз сўзларида,  афғонистонлик ҳарбийлар Тахор минтақасида ўтказган амлиётларида Банги ва Хожа Ғор туманларини қайтариб олишди деб қўшимча қилди.

Афғонистон шимол шарқидаги армия кучлари қўмондони ҳам  юқорида айтилган шаҳарларни озод қилиш операциясида халқ кучлари ҳарбийлар томонига ўтди ва самарали рол ўйнади деб таъкидлади.

Банги ва Хожа ғор туманлари  икки кун олдин афғон ҳарбийлари назоратидан чиқиб кетганди.

Бошқа томондан Толибон гуруҳи наттоғи Забеҳулло Мужоҳид бугун тарқатган мурожаатида  бу гуруҳ жангарилари Балх вилоятининг  Шулгиреҳ туманини тўлиқ назоратга олгани ва барча ҳукумат тажҳизотларини Толибон қўлига тушганини иддао қилди.

Вилоят кенгашлари аъзолариниг сўзларига кўра, Афғонистоннинг шимолий вилоятидаги 15 га яқин шаҳар бир кечада Афғонистон ҳукумат назорати остидан чиқиб Толибон томонидан ишғол қилинган.

 

Ёрлиқ