НАТО Россияниннг огоҳлантиришларига қарамай, Қора денгизда кўп миллатли машқларини бошлади
-
НАТО Россияниннг огоҳлантиришларига қарамай, Қора денгизда кўп миллатли машқларини бошлади
Бугун НАТО Россиянинг огоҳлантиришларига қарамай, Қора денгизда "Sea Breez 2021" номли кўп миллатли машғулотни бошлади.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, икки ҳафта давом этиши кутилаётган бу машғулотларда НАТОга аъзо давлатлар ва иттифоқчиларининг мингга яқин ҳарбий кучлари иштирок этмоқда. Машқ бошида АҚШ ва Украина турибти.
Украина давлати машғулотларнинг асосий мақсадини кўп миллатли тинчлик ва хавфсизлик операциялари давомида қўшма ҳаракатларида тажриба тўплашдир деб қўшимча қилди.
Аммо Россия ТИВ-и ушбу машғулотар Россия чегараларида беқароликни келтириб чиқаришга қаратилганлигини таъкидлади.
Ўтган ҳафта Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси бу машғулотларни бекор қилишга чақирганди.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳам агар керак бўлса, Россия миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун жавоб беришини баён этди.