Мозори Шарифдаги 8 мамлакат жумладан Ўзбекистон консуллиги вақтинча фаолияти тўхтатилди
Афғонистоннинг Балх вилояти маркази Мозори Шарифдаги 8 та давлатнинг консулликлари жумладан Ўзбекистон консуллигини ўз фаолиятини чеклади ва ёки тўхтатди.
Тулуъ-нюс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Балх вилояти ҳокими Муҳаммадфарҳод Азимий қатор консуллар ўз элчихоналари билан маслаҳатлашиш учун Кобулга боришларини аайтганлар деб таъкидлади.
Мозори шарифдаги туризм ва зиёрат компанияларидан бирининг раиси Сайид Козим ўз сўзларида Мозори Шарифда вужудга келган нотинч вазият сабаб, Қозоғистон, Туркия ва Покистон каби мамлакатлар бу шаҳардаги консулликлари фаолиятини тўхтатишди.
Бундан ташқари Афғонистоннинг Мозори Шарифдаги Ўзбекистон консули ҳам сайёҳларга айрим чекловлар ккиритилган аммо бу вақтинча эканлигини эълон қилди.
Хабарга кўра, Балх вилоятида нотинчликлани кенгайишидан олдин, Эрон консуллигида кунига 200 тагача сайёҳлик визалар бериларди.