Толибон Мудофаа вазирилиги Ўзбекистонни ўз вертолётларини АҚШга топширгани учун танқид қилди
-
Толибон Мудофаа вазирилиги Ўзбекистонни ўз вертолётларини АҚШга топширгани учун танқид қилди
Афғонистонда ҳукуматни эгаллаб олган Толибон гуруҳи Мудофаа вазирлиги Толибон ҳаракати Ўзбекистон томонидан АҚШга " афғон вертолётларини" берилганини номақбул эканлигини иддао қилиб, Вашингтондан уларнинг қўшни давлатлардан Афғонистонга қайтаришга тўсқинлик қилмасликни сўради.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча Афғонистондаги Толибон мудофааа вазирлигиушбу баёнотида Афғонистондаги Толибон нима бўлаётанидан хавотирда, чунки бу вертолётлар Афғонистонга тегишли олдинги ҳукумат амалдорлари қочганида, Ўзбекистонга олиб кетишган, шу боис уларни Афғонистонга қайтариш зарур, деб таъкидлади. Бу вазирлик шунингдек, Афғонистон ўзининг ажралмас ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида гапириб, Ўзбекистон томонидан АҚШга бир нечта вертолётларни топширилиши огоҳлантирувчи сигналладир деб изоҳлади.
Бу самолёт ва вертолётлар Ўзбекистон ҳудудига Афғонистоннинг аввалги ҳукумати қулаган куни кириб келганди. Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғанининг қочиб кетгани ҳақидаги хабар ошкор бўлгандан кейин, Афғоинсон Ҳарбий-ҳаво кучларининг ўнлаб учучилари ва уларнинг оила аъзолаи 64 та ҳарбий самолёт ва вертолётлар билан Ўзбекистон ва Тожикистонга учиб кетишганди. Улардан 46 самолёт ва вертолёт Ўзбекистонга ва яна 18 самолёт ва вертолёт Тожикистонга қўнганди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котибларидан бири ҳам 2021-йил 21-авусг куни собиқ Афғонистон ҳукумати қулаши даврида Ўзбекистонга 46 та самолёт ва вертолёт, Тожикистонга 18 самолёт ва вертолёт қўнгани ва улар ўша мамлакатларда сақланаётганини эълон қилганди.