Тошкент ҳукумати АҚШга 7 та вертолётни қайтариб берди
(last modified Sat, 08 Feb 2025 13:47:58 GMT )
феврал 08, 2025 18:47 Asia/Tashkent
  • Тошкент ҳукумати АҚШга 7 та вертолётни қайтариб берди
    Тошкент ҳукумати АҚШга 7 та вертолётни қайтариб берди

Ўзбекистон ОАВларига кўра, АҚШ 2021 йилда “Толибон” ҳужумидан қочган Афғонистон армияси учувчилари Ўзбекистонга учиб келган Black Hawk вертолётларни қайтариб олган.

Порс тудей сайтининг ушбу нашрларга таняниб хабар қилишича. собиқ Афғонистон армиясидан Ўзбекистонда 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт сақланарди ва шундан 7 вертолёт АҚШга қайтарилди.

Ўзбекистон ОАВларига кўра, Вашингтон сўнгги кунларда “Толибон” ҳужумидан қочган афғон армияси учувчилари 2021 йилда Ўзбекистонга учиб келган вертолётларини қайтариб олганини маълум қилган.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS)нинг сунъий йўлдош суратларига таяниб маълум қилишича, 2021 йилда “Толибон” ҳужуми чоғида Ўзбекистон чегарасида 45 дан ортиқ Афғонистон самолёти кузатилган.

Маълумот учун, 2001 йил 11 сентябрь хуружларидан кўп ўтмай “Толибон” ҳукуматини ағдарганидан бери Қўшма Штатлар йигирма йил давомида афғон армиясига миллиардлаб доллар сармоя киритди. 2021 йилда “Толибон” Афғонистон устидан назоратни қайтариб олгач, Америка қурол-яроғи ва ҳарбий техникасининг катта қисми “Толибон” қўлига ўтди