июл 13, 2021 13:12 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Балх вилоятидаги Россия дипломатлари вақтинча Ўзбекистон ҳудудига эвакуация қилинди
    Афғонистон Балх вилоятидаги Россия дипломатлари вақтинча Ўзбекистон ҳудудига эвакуация қилинди

Афғонистон шиимолида юзага келган хавфсизлик инқироз ва можаролар сабаб бу мамлакатнинг Россия дипломатлари вақтинча Ўбекистон ҳудудида жойлаштирилди.

Афғонистонда айниқса бу ммамлакат шимолида хавфсизлик вазиятни мураккаблашиши ортидан бугун Россия давлати  Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳридаги ўз дипломатларини Ўзбекистонга эвакуация қилганини маълум этди.

Афғонистон ишлари бўйича Россиянинг махсус вакили Заимр Кобулов ҳам Афғонистон шимолидаги хавфсизлик муаммолар туфайли Балх вилояти Мозори Шариф  шаҳридаги бу мамлакат консуллиги дипломатлари бу мамлакатни тарк этиб,  вақтинча Ўзбекистон ҳудудига кўчирилди деб айтди. Кобулов ўз сўзларида, айни пайтда Коулдаги россиялик дипломатлари учун ҳеч қандай хавф йўқлгини таъкидлади.

Ўтган ҳафта  Мозори Шарифдаги ҳиндистонлик дипломталар ҳам Афғонистонни тарк этишганди.

Ҳиндистон ТИВ-и Афғонистонинг Мозори Шарифдаги консуллигини ёпмаганлаги аммо ҳинд дипломатлари хавфсизлик нуқтаи назаридан бу вилоятни вақтинча тарк этганини айтди.

Жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб,  Афғонистоннинг турли жойларида айниқса шимолий вилоятларида Толибон ҳужумлари кучайган.

 

Ёрлиқ