Толибон гуруҳи Туркиянинг Афғонистондаги ҳарбий иштирокига қарши чиқишмоқда
Толибон гуруҳи яна бир бор Туркиянинг афғонистондаги ҳарбий иштирокини давом этишига қарши чиқди.
Кеча Толибон гуруҳи наттоғи, Забеҳуллоҳ Мужоҳид Толибон гуруҳи Кобул аэропортини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ва бошқариш учун Тукркиянинг доимий равивда қолишига қарши деб эълон қилди.
Толибон наттоғи шунингдек, Афғонистонда хорижий ҳарбийларнинг борлии бу мамлакат ички ишларига аралашишдан ўзга нарса эмас деб изоҳлади.
Забеҳуллоҳ Мужоҳид ўз сўзларида бу гуруҳни Туркия билан алоқаларини кенгайтиришини таъкидлади.
Бугун Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған мухбирлар билан суҳбатида, Толибон гуруҳи Анқара шартларини қабул қилганида, Туркия Толибон гуруҳи билан Кобул аэропортини бошқариш ва назорат қилиш масаласини кўриб чииқш ва музокара ўтказишга атйёр деб маълум қилди.