Франция ва Британия терорчилик таҳдидларга қарши курашиш тўғрисида келишув имзолашди
(last modified Tue, 27 Jul 2021 06:49:41 GMT )
июл 27, 2021 11:49 Asia/Tashkent
  • Франция ва Британия терорчилик таҳдидларга қарши курашиш тўғрисида келишув имзолашди
    Франция ва Британия терорчилик таҳдидларга қарши курашиш тўғрисида келишув имзолашди

Париж ва Лондон давлатлари Ла-Манш каналидаги йўловчилар ташийдиган кемаларга қарши ҳар қандай террорчилик таҳдидларга қарши кураш бўйича янги битим имзоладилар.

Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча  Британия ва Франция ўртасидаги денгиз хавфсизлиги битими Парижда Франция ТИВ раҳбари  Жан Ив Лодриан, мудофаа вазири Флоренс Парли  ҳамда Британия ТИВ раҳбари  Доминик Роб ва мудофаа вазири Бен Валас ўртасида  имзоланди.

Британия давлат тарқатган банёнотида,  келишув Британия ва Франция кучларининг Манш каналидаги ҳар қандай  террорчилик таҳдидларга қарши курашни мувофиқлаштириш ва қўшма ҳаракатлар асосини ташкил этади деб қўшимча қилди.

 Шартнома  Британия ва Франция давлатларини  ҳар қандай  эҳтимолий таҳдидлар тўғрисидаги маълумотлар алмашиш, ҳодисаларни олдини олиш ва ўз вақтида жавоб беришлара ва тезроқ аксиламал кўрсатиш имкоинятини беради.

Франция ва Британи шунингдек қўшма баёнотларида  икки мамлакат мудофаа ва ТИВ раҳбарлари  халқаро мавзулар жумладан кибер уҳжум доирасидаги янги хавфсизлик проблемалар,  Ҳинд ва Тинч океани минтақаси,  Африкада терроризмга қарши кураш  шунингдек Сурия ва Ироқ масаларда фикр алмашганини эълон этдилар.

 

Ёрлиқ