сентябр 21, 2021 15:26 Asia/Tashkent
  • Британия: Австралия билан тузилган келишув атом қуроллари хусусисда эмас
    Британия: Австралия билан тузилган келишув атом қуроллари хусусисда эмас

Британия мудофаа вазири Лондон ва Вашингтоннинг Австралияга атом сув ости кемаларини сотиш тўғрисидаги келишуви ядровий қурол билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди.

 Британия мудофаа вазири Бен Валас  бу битим ядровий қурол ҳақида эмас, балки  Австралия давлатини  стратегик қудратга эга бўлиши учун ядровий технологияларга тегишлидир деб изоҳлади.

Британия мудофаа вазири шунингдек,  Австралия давлати  бу қудрат ҳар қандай таҳдидларга қарши кураш учун муносибдир деган хулосага келишади деб изоҳлади.

Ўтган ҳафта чоршанба куни АҚШ, Британия ва Австралия раҳбарлари Ҳиндистон ва Тинч Океани  минтақасис бўйлаб,  дипломатик, хавфсизлик ва ҳарбий соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича битимни имзоладилар.

 Австралиянинг ядро сув ости кемалари дастури бу келишувнинг биринчи йирик лойиҳасидир. Бу битим чорчубасида  Австралия  атом сув ости кемаларга эга бўлишга ҳаракат қилмоқда.

Канберра давлатининг ушбу ҳатти -ҳаракати Францияни асабийлаштирди ва Париж давлати АҚШ ва Британия давлатларини ёлғончиликда айблади.

 

Ёрлиқ