Сергей Шойгу арманистонлик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатлашди
Россия мудофаа вазири Арманистон мудофаа вазири вазифасини бажараувчиси билан телефон орқали суҳбатида Жанубий Кавказ минтақаси хавфсизлиги масаласини муҳокама қилди.
Кеча Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат мудофаа вазири Сергей Шойгу Арманистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Аршак Карапатиян билан телефон орқали суҳбатларида Жанубий Кавказ минтақасида хавфсизликни таъминлаш, Қорабоғдаги вазият ва икки томонлама ҳамкорликлар юзасидан фикр алмашганини эълон қилди.
Россия ва Арманистон мудофаа раҳбарлари ўртасидаги музокараларнинг аниқ аниқ тафсилотлари ошкор қилинмаган.
Икки мамлакат мудофаа вазирлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва Тоғли Қорабоғ минтақасидаги вазият бўйича сўнгги телефон маслаҳатлашувлари май ойи ўрталарида бўлиб ўтганди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу олдинроқ Россия томони Арманистон билан ҳарибй ҳамкорликларни кучайтириш ниятида эканлигини айтганди.