Британия давлати Россия ва Хитойга қарши навбатдаги иддаоларини такрорлади
Британия армияси ҳаво кучлари қўмондони навбатдаги иддаосида Россия ва Хитойни лазер ва ракета қуроллари орқали сунъий йўлдошларни йўқ қилиш кучга эга бўлганини таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Британия армияси ҳаво кучлари қўмондони Майк Вигстон Россия космосда жанговар қуроллларга бўлган сунъий йўлдошларии жойлаштирган ва лазер ва ракета орқали бошқа сунъий йўлдошларни ер орбитасида нишонга олиши мумкин деб таъкидлади.
Британиялик қўмондони шунингдек Хитой ҳам сунъий йўлдошларни билвосита нишонга олиши мумкин бўлган ракеталар, лазер қуроллари, элекрон ҳужумлар ва бошқа сунъий йўлдошларни нишонга олувчи технологиялар ишлаб чиқармоқда ва ушбу қуролларни синовдан ўтказиш учун ўзининг ортиқча сунъий йўлдошларини йўқ қилиш учун фойдаланган деб даъво қилди.
Россия ўз космик иншоотларининг бир қисмини бошқа мамлакатларга хизмат кўрсатиш шу жумладан телекоммуникация сунъий йўлдошларини орбитага учириш учун ишлатади .
Хитой сунъий йўлдошни орбитага чиқариш соҳасида етакчи мамлакатлардан бўлиб ҳозирга қадар фақатгина Яб Бийду туридан 35 та сунъий йўлдошини учирган.