АҚШ бомбардимончи учоқлари Толибон позицияларини бомбардимон этди
АҚШ армиясининг B-52 бомбардимончи самолёти Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида Толибон позицияларига авиазарбалар берди.
Эрон телерадиокомпаниясинингхабар қилишича, афғонистонлик журналист Масъуд Ҳусейний твиттердаги мурожаатида, Толибон гуруҳини Ҳиротдан ҳайдаб чиқариш учун кенг- кўламли ҳарбий амалиёт бошланганини қўшимча қилди.
Яқинда Афғонистон Мудофаа вазирлиги комадослари бўлинмалари бу минтақага киришган.
Авиазарбалар ҳақида бошқа ҳеч қандай маълумот берилмаган.
АҚШ ҳарбийлари бундан олдин Афғонистон ҳукуматини қўллаб -қувватлаш ва Толибон ҳаракатининг олдини олиш мақсадида гуруҳ позицияларини бомбардимон қилган.
Толибон Афғонистоннинг катта қисмини назорат остига олди. АҚШнинг охирги ҳарбийлари жорий йилнинг 11 сентябрга қадар тарк этади.