10 та "С-500" артиллериясини жойлаштириш билан Россиянинг мудофаа қатламлари мустаҳкамланди
Россия армияси С-500 ракеталарга қарши мудофаа тизимидан 10 та артиллериясини жойлаштириши билан мудофаа чизиғини мустаҳкамламоқчи.
ТАСС ахборот агентлигига таяниб, Defence World веб- сайтининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги "Almaz Anti" компаниясига шу миқдордаги С-500 тизимларини буюртма қилган.
Россия Мудофаа вазиригининг маълум қилишича, бу вазирлик ҳаво кучларига 10 дан ортиқ С-500 тизимини юбориш тўғрисида шартнома имзолаган.
Ҳозирда Россиянинг жанубида С-500 синовлари давом этмоқда. Россия ҳарбий расмийларига кўра, синовлар 2021 йил охирига қадар давом этади.
Бу тизим тезлик ва қувват жиҳатидан С-400 дан устун, унинг иш масофаси 600 km, ва С-400 тизимидан 3-4 сония тезроқ ишлайди.
С-500 ракеталари қанотли ва қитъалараро баллистик ракетлалари 5 махдан юқори тезликда тутишга қодир.
Тизим ишлаб чиқарувчиси Almaz Anti эса С-500 ер орбитаси остидаги йўлдошларини нишонга олиши мумкинлиги даъво қилмоқда.
"Almaz Anti" компанияси бош директори, Pavel Suzinovнинг айтишича, С-500 АҚШ гегемониясига зарба беради ва АҚШнинг барча ҳужумчи қуролларини ишдан чиқаради ва АҚШнинг ҳаво ва ракеталарига қарши мудофаасининг барча қатламларини четлаб ўтади.