Блинкен Эронни сионистик режим танкерига ҳужум қилганликда айблашга уринмоқда
(last modified Tue, 03 Aug 2021 07:52:03 GMT )
август 03, 2021 12:52 Asia/Tashkent
  • Блинкен Эронни сионистик режим танкерига ҳужум қилганликда айблашга уринмоқда
    Блинкен Эронни сионистик режим танкерига ҳужум қилганликда айблашга уринмоқда

АҚШ давлат котиби Эронга қарши асоссиз айбловларини такрорлаб, Вашингтон Исроил танкерини Эрон томонидан нишонга олинган деан версияларга ишонади деб иддао қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қиишича,  АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен  Эрон ўтган ойлар ичида  турли соҳаларда жумладан юк ташиш бўйича ҳаракатлар қилган деб даъво қилди.

У иддаолаирининг бошқа қисмида,  Эроннинг Mercer Street кемасига ҳужум қилиш ҳаракатига жамоавий жавоб берилишини иддао қилди.

Оқ уй наттоғи ҳам кеча  мухбирлар билан матбуот конференция  Уммон денгизида Исроил режимига  тегишли кемани нишонга олингани тўғрисидаги саволга жавобан, Тел-Авив мустақил бир давлат ва ушбу воқеа учун жавоб қайтаришини эркинлик билан қарор чиқаради деб даъво қилганди.

Эрон ТИВ наттоғи Саъид Хатибзода,  сионистик режим ва АҚШни Эронни исроиллик кемасига ҳужумда айблаганига ишора қилиб,  сохта сионистик режим томонидан бундай ёлғон иддаоларни илдирилиши биринчи марта эмас ва  бу айбловлар АҚШдаги босқинчи режимнинг ижарага олинган ва таниқли лобистлари доирасида айтилмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи Саид Хатибзода шунингдек, бу босқинчи режим қаерга қадам қўйган бўлса, ўзи билан ишончсизлик, зўравонлик, террор ва урушни олиб келган ва бундай жиноятлар учун бу режимни ташкил этишга  ҳисса қўшганлар жавобгар дедб таъкидлади.