Грузия Россиядан ўз қўшинларини олиб чиқишни талаб қилди
Грузия Россияни ўз қўшинларини мамлакатдан олиб чиқишга ва Тбилиси билан 2008 йилда имзоланган шартномани бажаришга чақирди.
ИСНА ахборот агентлигининг хабар беришича, Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили рус қўшинларининг мамлакатдан олиб чиқилиши зарурлигини таъкидлаб: "Россия Тбилиси билан урушдан кейинги келишувга риоя қилмаган", деб айтган.
2008 йилдаги Россия ва Грузия ўртасида Жанубий Осетия можароси қурбонларининг 13 йиллиги муносабати билан ӯтказилган тадбирлар жараёнида Грузия Бош вазири қўшимча қилди: "Грузия можарони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлини танлади ва Грузияни Россиянинг агрессив сиёсатидан ҳимоя қилишга уринмоқда".
2008 йилда Грузия ва Россия ўртасида Жанубий Осетия ва Абхазия ҳудудлари учун беш кунлик зиддият охир-оқибат Тбилисининг бу икки ҳудуд устидан назоратни йўқотишига олиб келди. Кейинчалик Россия уларни мустақил давлатлар деб эълон қилди ва расман тан олди.