феврал 25, 2017 13:59 Asia/Tashkent
  • Тарихнинг ӯчмас кунлари

Бугун  якшанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил исфанд ойининг  8-чиси,  Ҳижрий қамарий 1438 йил жумодиул аввал   ойининг  28-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йил феврал ойининг 26- кунидир.

Бундан 215 йил муқаддам, 1802 йилнинг 26 феврал куни Франсиялик машҳуршоир ва ёзувчи Виктор Гюго дунёга келди. У эрксевар ва жамиятнинг камбағал қатлами фойдасига ислоҳотлар ӯтказиш тарафдори бӯлган адиб эди. Гюго  25 ёшида Франсия академияси аъзолигига сайланди. Аммо Наполеон даврида унинг босқинчилик сиёсатларини танқид қилгани учун сиёсат саҳнасидан кетишга ва умрининг 20 йилини бадарғада ӯтказишга мажбур бӯлди. Ана шу қувғинда яшаган йиллари   энг сара асарларини ёзиб, романтизм жараёнини ӯзининг авж нуқтасига етказди.

"Хӯрланганлар",   "Кулаётган одам" ва "Денгиз заҳматкашлари" китоблари унинг энг яхши асарлари ҳисобланади.

Виктор Гюго 1885 йили оламдан ӯтди.

Хххххххххххххххххх

1921 йилнинг 26 феврал куни, яъни бундан 96 йил бурун Эрон ва Совет Иттифоқи ӯртасида дӯстлик шартномаси имзоланди. Шӯролар ҳукумати Инқилобидан тӯрт йил ӯтгач  тузилган бу шартномада Совет Иттифоқи Чор Россиясининг Эронга нисбатан босқинчилик сиёсатидан воз кечганлигини эълон қилди.Шу сабабли СССР Россиянинг Эрон билан боғлаган ва Эроннинг зарарига бӯлган барча шартномаларни бекор қилди. Шунингдек бу шартнома орқали Чор Россиясининг Эронга қарши бошқа учинчи давлат билан тузган битимлари ҳам эътибордан соқит қилинди.Аммо Шӯролар ҳукумати Кавказ ва Туркистондаги Эрон ерларини қайтариб бермади.  

Бу шартномада Эроннинг зиммага олган энг муҳим масъулияти бу учинчи бир давлатнинг Эрон ҳудуди орқали  Шӯролар давлатига қарши фаолият  юритишига йӯл қӯймаслик эди. Зеро, Шӯролар ҳукумати ӯша йиллари Ғарб қудратларининг таҳдидига нишон бӯлганди.

Ххххххххххххххххххх

Бундан 30 йил бурун, яъни ҳижрий-қамарий 1365 йил исфанд ойининг саккизинчи куни Муқаддас мудофаа жараёнида Эрон Исломий жумҳуриятининг машҳур қӯмондонларидан бири Ҳусайн Харозий шаҳодга етди.

Шаҳид Ҳусайн Харозий жанг бошланиши билан Хузистонга юборилди ва у ерда  оммавий сафарбарлик, яъни басиж кучларининг БААСчи босқинчиларга қарши кураш жараёнига раҳбарлик қилди. "Сомин ал аимма", "Фатҳ ал мубин", "Байтул муқаддас", "Хайбар", "Бадр", "Валфажр-8, 9", "Карбало 4, 5" амалиётлари Шаҳид Ҳусайн Харозийнинг  қаҳрамонлик ва фидоийлик намуналари жилваланган жанг саҳналари эдилар.

Ҳижрий-қамарий 1362 йилнинг исфанд ойида Хайбар амалиётида ӯнг қӯлидан жудо бӯлган бу фидоий ватанпарвар босқинчиларни Эрон тупроғидан ҳайдаб чиқариш учун мардонавор жангларни давом этттирди.

Шаҳид Ҳусайн Харозий 1365 йили исфанд ойининг 8 куни Карбало-5 амалиётида Имом Ҳусайн алайҳиссалом номидаги 14 армияга қӯмондонлик қилаётган чоғи шаҳодат мақомига мушарраф бӯлди.