Майдон Вардак ва Нангарҳор вилоятлари марказлари ҳам Толибон қўлига ўтди
(last modified Sun, 15 Aug 2021 08:40:26 GMT )
август 15, 2021 13:40 Asia/Tashkent
  • Майдон Вардак ва Нангарҳор вилоятлари марказлари ҳам Толибон қўлига ўтди
    Майдон Вардак ва Нангарҳор вилоятлари марказлари ҳам Толибон қўлига ўтди

Афғонистоннинг Майдон Вардак ва Нангарҳор вилоятлари марказларидан тарқатилган хабарлар бу вилоятлар марказларини тўқнашувсиз Толибонлар қўлига ўтганидан далолат бермоқда.

Бугун маҳаллий манбалар, Афғонистон ҳукумати хавфсизлик кучлари  Майдон Вардак вилояти марказидан орқага чекингани ва бу шаҳр эндиликда Толибон назоратида эканлигини маълум қилишди.

Сўнгги икки кун ичида  Афғонистон давлат кучлари ва Толибон жангарилари ўртасида бу мамлакатнинг турли минтақаларида тўқнашувлар давом этмоқда, аммо  Майдон Вардак вилояти маркази Майдоншаҳр Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳукуматининг маҳаллий амалдорлари ва Толиблар ўртасида тил бириктирилгари натижасида бу гуруҳга топширилган.

Бошқа хабарга кўра,  Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳри қаршиликсиз Толибон кучлари назоратига ўтган.

Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган суратларда Толибон кучларини Нангарҳор вилояти ҳокими биносига киргани ва  бу гуруҳ жангарилари орасида Ашраф Ғани тайинланган губернатор Зиёулҳақ Амрхайл ҳам яққол назарга ташланади.

Эслатиб ўтамиз кеча Жалолобод, Мазор Шариф, Маймана, Меҳтарлом ва Нили шаҳарлари ҳам Толибон гуруҳи назоратига ўтганди.

 

Ёрлиқ