Хитой Конгресси учта фарзандга эга бўлиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
-
Хитой Конгресси учта фарзандга эга бўлиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Кеча Хитойнинг 13 - чи халқ вакиллари Конгрессининг доимий қўмитаси мамлакатда оилаларнинг 3 фарзандга эга бўлиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу фармон оила ва аҳолини тартибга солиш қонунига биноан Хитой 3 -чи фарзандга эга ота-оналарни бюджет, солиқ, таълим, уй-манзил ва бандлик жиҳатидан қўллаб- қувватлашини маълум қилди.
Май ойда ўтказилган Хитой коммунистик партияси марказий қўмитаси сиёсий идораси йиғилишида 3 фарзандга эга бўлиш сиёсати мамлакат демографияси яхшиланиши, инсоний манбалар имтиёзлларини сақланиши ва аҳолининг қариши билан фоал курашишга ёрдам берилиши таъкидланди.
Хитой 2013 -йилда оилаларга бир фарзандга эга бўлган ҳолатда, иккинчи фарзандга кўришга рухсат берганди ва 2016 - йилда барча эр-хотинларга иккинчи фарзандга эга бўлишга ижозат берди.
Сўнгги рўйхатга олиш маълумотларига биноан, , 60 яшар ва ундан катта ёшдаги одамлар 2020 йилда Хитой аҳолисининг 18,7 физини ташкил қилди ва бу 2010 йилга нисбатан 5,44 фоизга кўпроқдир.