Хитой аҳолиси олтмиш йилдан кейин илк марта қисқарди
(last modified Tue, 17 Jan 2023 08:16:03 GMT )
Январ 17, 2023 13:16 Asia/Tashkent
  • Хитой аҳолиси олтмиш йилдан кейин илк марта қисқарди
    Хитой аҳолиси олтмиш йилдан кейин илк марта қисқарди

Хитойнинг сўнгги статистик маълумотларга биноан, мамлакат аҳолиси 60 йил ичида биринчи марта қисқарди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Хитой Миллий статистика бюроси ўзининг сўнгги ҳисоботида 2022-йил охирига келиб бу мамлакат аҳолиси сони 1,411 миллион  750 минг кишига яқинлашганини эълон қилиб, бу   2021-йил охирига нисбатан 850 минг кишидан кўпроққа камайганини кўрсатади.

Ҳисоботга асосан,  2022 йилда туғилганлар сони 9,56 миллион, ўлганлар сони эса 10,41 миллионга етган.

Хитой давлати ҳали ҳам дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган давлат бўлса-да, мутахассисларнинг айтишича, ишчи кучининг қариши, туғилишнинг камайиши ва аҳоли инқирози бу давлатнинг иқтисодий ўсишига тўсқинлик қилади.

Гарчи Хитой ҳукумати 2016 йилда қатъий бир бола сиёсатидан воз кечган ва 2021 йилда ер-хотинларга учта фарзанд кўришга рухсат берган бўлсада, аммо бу мамлакат аҳолиси ҳали ҳам камайиб бормоқда.

Хитой ССВ дунёнинг энг кўп аҳолиси бўлган мамлакатда фарзанд кўришни рағбатлантиришга қаратилгани бир бола сиёсатини тугатилганига қарамай,  2025 йилга бориб мамлакат аҳолиси сони камаяди деб қўшимча қилди.