"Катта еттилик" гуруҳининг Афғонистон бўйича саммити натижасиз якунланди
"Катта еттлик" гуруҳига аъзо давлталарнинг Афғонистон бўйича фавқулодда йиғилиши афғонистонликлар учун фойдасиз ва фақат баёнот бериш билан якунланди.
" Катта 7 лик" гуруҳининг Афғонистон бўйича саммити Британия Бош вазири Борис Жонсон бошчилигида Афғонистон халқи учун ҳеч қандай фойда келтирмасдан ва фақат баёнот чиқарилиши билан ўз ниҳоясига етди.
Баёнотда Афғонистондаги ҳозирги вазият, бу мамлакат инсон ҳуқуқларини ҳимоя қлишни давом эттириши, Толибон ва бошқа гуруҳларнинг Халқаро мажбуриятларига риоя қилишлари, тинч ва осойишта мамлакатда яшаш учун афғонистонликларнинг ҳаққи борлиги, ҳамда Афғонистонни террорчилик лагерлар марказига айланиши тўғрисидаги огоҳлантиришлар масалалари таъкидланган.
Борис Жонсон ушбу саммитдан кейин " 7 лик" гуруҳи раҳбарлари энг яхши ечимни топишларига ваъда берди. У " катта 7 лик " гуруҳини" Толибон билан алоқада бўлиш учун " Йўл харитасини" ишлаб чиқариршганини маълум қилди.
Британия Бош вазири шунингдек хорижий кучларини 31-августагча Афғонистондан чиқариш тўғрисидаги ультиматумни узайтирилимасиги ҳақида хабар қилди.
Йиғилишда Германия канслери Ангела Меркель ҳам " Афғонистон бўйича 7 лик гуруҳи раҳбарлари музокаралари Кобулдан хорижий кучларни чиқариш учун 31 августгача тайинланган муҳлатни узайтиришига сабаб бўлмади деб изоҳлади.