Путин: Россия Афғонистондаги можароларга армиясини жалб қилмайди
Россия президенти Москва Афғонистондаги вазиятни диққат билан кузатётганини, лекин бу мамлакат ички ишларига аралашмаслигини ва можароларга кирмаслигини маълум қилди.
Кеча Владимир Путин " Единая Россия" ҳоким партияси конгрессида сўзлаган нутқида, ҳозирги ҳолда Афғонистон вазияти қийин ва хавотирлидир. Биз вазиятни диққат билан кузатиб бормоқдамиз ва КХШТдаги иттифоқчиларимиз билан фаол ишлаяпмиз деб эълон қилди.
Россия президенти ўз сўзларида табиийки биз Афғонистон ички ишларига аралашмаймиз ва қуролли кучларимиз бу " ҳамма ҳамага қарши" можаросига кирмайди деб изоҳлади.
Кремль наттоғи Дмитрий Песков ОАВ билан суҳбатида, Панжшер вилоятидаги вазият Афғонистонда яна бир фуқаролик урушига олиб келиши мумкин бўлган вазият ҳукм сурмоқда. Москва эса Толибон ва минтақадаги қаршилик кучлари ўртасидаги зиддиятга аралашмоқчи эмас, деб таъкидлади.
Песков ўз сўзларида, Москва ҳатто воситачи сифатида қатнашмоқчи эмас деб аниқлик киритди.