Россияда яна 31 террорчи қўлга олинди
Россия федерал хавфсизлик хизмати -ФСБ бу мамлакатнинг турли минтақаларида террорчилик гуруҳларнинг 31 аъзосини ҳибсга олинганини маълум қилди.
Кеча Россия федерал хавфсизлик хизмати тарқатган баёнотида, мамлакат Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси террорчилик ташкилотнинг 31 аъзосини қўлга олганини маълум қилди.
Операция бир вақтнинг ўзида Москва, Новосибриск, Красноярск, Якутск ва Канск минтақасида ўтказилган.
Бу террорчилик ташкилотнинг аъзолари Марказий Осиё ва Россиядаги бир бўлинмаси сифатида Сурияда жойлашган террорчи гуруҳлар сафига аъзоларни йўллаш ва янги аъзоларни Суриянинг шимоли ва шимоли ғарбидаги уруш зонналарига юборишарди.
Бу террорчи гуруҳ аъзолари Суриядаги террорчиларни молиялаштириш учун ҳам масъул бўлган.