Толибон: АҚШ Афғонистондаги операциялари ҳақида бизга хабар бериши керак
Толибон наттоғи Пентагоннинг Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳи етакичларига қарши ўтказган операцияларига ишора қилиб, АҚШ ҳар қандай операцияларидан олдин Толибонга хабар бериши керак деб эълон қилди.
Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид Ройтерз ахборот сайтига берган интервьюсида, АҚШ ИШИДнинг Хуросон оқимига ҳаво ҳужумларини уюштиришдан олдин Толибонни огоҳлантириши лозим деб изоҳлади.
Забеҳуллоҳ Мужохҳид шунингдек АҚШнинг Афғонистондаги ҳаво ҳужумлари мамлакатга қарши тажовуз эди ва бу ҳужумлар натижасида икки кишини қурбон бўлиши ҳамда бошқа уч нафар улар жумласидан 2 аёл ва бир болани жароҳат олишига сабаб бўлди деб қўшимча қилди.
Толибон наттоғи ўз сўзлари давоимда, Толибон гуруҳи Кобул аэропортидан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетганидан кейин кўп ўтган Кобул аэропортини назорат остига олади ва яқин кунлар ичида ўз кабинетини тўлиқ эълон қилади деб иддао қилди.
Толибон наттоғининг сўзлари шу ҳолдадирки Пентагон шанба куни кечақурун Афғонистонда ИШИДнинг иккита асосийй етакчиларини йўқ қилганини иддао қилди.
АҚШ учувчисиз учоқлари орқали қилинган ҳужзумнинг бир неча соатидан олдин Жо Байден Кобул аэропортидаги теракт учун қасос олишга ваъда берган эди.
Пайшанба куни Кобул аэропортида 170 кишини ҳалок бўлиши улар жумласидан 13 нафар АҚШликни ҳалок бўлишига сабаб бўлган теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.