Афғонистоннинг Панжшер водийсида урушаётган томонларнинг бир-бирига зид маълумотлари
Панжшердаги Толибон радикал ҳаракатига қарши урушаётган фронт, Толибон гуруҳи етакчиларининг бу провинцияни эгаллагани тўғрисидаги иддаоларни буткул рад этмоқда.
Панжшердаги Толибон радикал ҳаракатига қарши урушаётган фронт ташқи алоқалар раиси Али Майсам Назарий, Толибонга қарши урушаётган бу гуруҳнинг бироз орқага чекинганини тактик ҳаракат сифатида баҳолаб, Панжшер провинциясининг барча минтақалари Толибон назорати остида эмас деб таъкидлади.
Назарий CNN телеканалига берган интервьюсида, Панжшер вилоятининг 60 фоиздан ортиқ минтақалари фронт кучлари назорати остидадир деб изоҳлади.
Бошқа хабарларга биноан Панжшер фронти қўмондони ва вилоятнинг собиқ губернатори Баҳлул Баҳиж Толибонга қарши уруш пайтида ҳалок бўлган.
Маҳаллй манбалар Баҳлул Баҳиж Панжшердаги жиҳод ва қаршилик ҳаракатининг етакичларидан бири бўлган ва Толибонга қарши курашда асосий шахслардан бўлган деб маълум қилишган.
Панжшер фронти ҳам бу хабарни тасдиқлаб қўмондон Баҳлул Баҳиж Панжшер минтақасининг Обдара туманида Покистон қўшинлари билан урушда шаҳид бўлди. У Афғонистоннинг буюк мужоҳидларидан бири эди деб ёзди.
Панжшерда Аҳмад Масъуд бошчилигидаги гуруҳ ва Толибон радикал гууҳи ўртасидаги урушлар давом этмоқда.
Панжшер эндиликда Афғонистондаги Толибонларга қарши фронтнинг сўнги минтақасидир.