КХШТ Афғонистондаги ҳар қандай вазиятининг салбий оқибатларига тайёр бўлишини эълон қилди
(last modified Thu, 09 Sep 2021 14:18:50 GMT )
сентябр 09, 2021 19:18 Asia/Tashkent
  • КХШТ Афғонистондаги ҳар қандай вазиятининг салбий оқибатларига тайёр бўлишини эълон қилди
    КХШТ Афғонистондаги ҳар қандай вазиятининг салбий оқибатларига тайёр бўлишини эълон қилди

КХШТ Бош штаби раиси бу ташкилотнинг Афғонистондаги ҳар қандай вазиятга дуч келишига тайёрлигини эълон қилди.

Бугун КХШТ Бош штаби раиси Анатолий Сидров  Қирғизистонда бўлиб ўтган террорчиларни йўқ қилиш бўйича тезкор ҳаракати кучлари машқлари якунида КХШТ Афғонистондаги ҳар қандай вазият оқибатлари қаршисида тура олиши учун тайёргарлик кўрмоқда деб изоҳлади.

КХШТ штаби бошлиғи Россия ва Тожикистонда терроризм ва бошқа таҳдидларга қарши курашиш учну кучларни тайёрлаш бўйича машқлар ўктазилаётгани қайд этди.

 Афғонистондаги воқеалар ҳақидаги бошқа хабарда эса Россия федарал кенгаши раҳбари Афғонистондаги бу  мамлакат элчисини Толибон гуруҳи муваққат ҳукумтанинг  таништириш маросимида қатнашишини маълум қилди.

Кеча Валентина Матвиенко  берган интервьюсида мамлакатнинг Афғонистондаги элчиси Дмитирй Жирнов Толибон муваққат  ҳукуматини таништиришда қатнашишини таъкидлади.

Сешанба куни Толибон радикал гуруҳи  Россия, Хитой, Эрон, Қатар ва Туркияни ўз кабинетини таништириш маросимда қатнашишга даъват қилганди.

 

Ёрлиқ