Толибон Панжшер вилоятининг айрим қишлоқларидан одамларни мажбурий бошқа жойга кўчирмоқда
(last modified Sat, 11 Sep 2021 06:14:48 GMT )
сентябр 11, 2021 11:14 Asia/Tashkent
  • Толибон Панжшер вилоятининг айрим қишлоқларидан одамларни мажбурий бошқа жойга кўчирмоқда
    Толибон Панжшер вилоятининг айрим қишлоқларидан одамларни мажбурий бошқа жойга кўчирмоқда

Афғонистоннинг Панжшер вилоятида жойлашган Аҳмад Масъуд бошчилигидаги Толибон радикал гуруҳига қарши мухолифат гуруҳи Толибон гуруҳи ҳужумларидан кейин бу минтақа аҳолисини мажбурий кўчирлаётганини хабар қилди.

Кеча Панжшер вилоятидаги Толибонга қарши мухолифат фронти  Твиттер саҳифасида,  Толибон томонидан Панжшер аҳолисини оммавий қирғин этилаётгани ва бошқа жойга мажбурий кўрчирилаётганинидавом этаётганини маълум қилди.

 Твиттер саҳифасидаги бу хабарда Панжердаги қаршилик фронти Толибон радикал гуруҳига қарши кураш давом эттирмоқда деб келтирилган. Толибон эса бу хусусда ҳозиргача ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Бошқа хабарга кўра, кеча Покистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси,  CNN телеканалаига берган интервьюсида, Исломободнинг Панжшер можаросига алоқадорлиги ва Толибонни қўллаб-қувватлашишига қарши баъзи давлатларнинг  ҳар қандай айбловини Покистонга қарши тарғибот деб атади.

У шунингдек, Покистон Афғонистон билан чегарада хавфсизликни таъминлаш учун Толибон билан алоқададир ва Покистон ҳарбий разветка бошлиғининг яқинда Кобулга ташрифи айнан шу мақсадга қаратилган.

Яқинда Афғонистондаги  Миллий қаршилик жабҳаси  Покистон разветкаси бошлиғи  (ISI)  Кобулга келганидан сўнг, Панжшер атрофидаги тоғларда жойлашган 500 га яқин покистонлик қўмондонлар Толибоннинг  бу вилоятига қарши ҳужумларида иштирок этганини эълон қилди.

 

Ёрлиқ