Соатига 32 миллион доллар. АҚШ урушларининг харажатлари
(last modified Sat, 11 Sep 2021 08:24:31 GMT )
сентябр 11, 2021 13:24 Asia/Tashkent
  • Соатига 32 миллион доллар. АҚШ урушларининг харажатлари
    Соатига 32 миллион доллар. АҚШ урушларининг харажатлари

АҚШ конгресининг демократик вакили ва вакиллар палатасининг бюджет ажратиш қўмитаси аъзоси, АҚШликлар мамлакат урушлари учун соатида 32 миллион доллар тўлашган деб изоҳлади.

Guardian газетаси,  АҚШ конгрессининг демократик вакили ва вакиллар палатасининг бюджет ажратиш қўмитаси аъзоси  Барбара Ли қаламига мансуб мақоласида, 2001 йилдан урушларда соатида 32 миллион доллар харажат қилган ва бу урушлар  АҚШликлар хавфсизлигини таъминламади  ёки Ғарбий Осиёда демократия ва барқарорлик ҳам олиб келмади деб таъкидлади.

Барбара Ли шунингдек, бу урушлар Ғарбий Осиёнинг кўп минтақалари зарарига сабаб бўлди ва олдин айтилган тинчлик ва барқарорликни ўрнатишнинг ҳеч қандай аломати ва белгиси назарга таншланмайди деб изоҳлади.

Мақола давомида келтирилишича,  фақат Афғонистондаги уруш АҚШ солиқ тўловчиларига 2,6 триллион доллардан зиёд зарар етказди  ва унинг натижасида 238 минг киши ҳалок бўлган.

Аммо АҚШнинг Ироқда оммавий қирғин қуроллари бор деган баҳоналари ва иддаолари билан бу мамлакатга  2002 йилда қилинган ҳужумларда АҚШ 1,9 триллион доллар харажат қилган ва бу ҳужумарда 288 минг инсон ҳалок бўлган.

 

Ёрлиқ